Гвардиола: "Агарда футболчи бўлганимда бугунги йигитларимдек ўйин кўрсата олмасдим"

Mirjalol Normatov
20 апр 2019
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола "Тоттенхэм" устидан қозонилган ғалабадан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ эканлигини биламиз. Сўнгги икки ўйинга қараганда рақибларимиз бу сафар кўпроқ хавфли вазият ярата олишди. Бугун биз соврин учун курашдан чиқишимиз ҳам мумкин эди. Сешанба кунги ўйиндан кейин йигитларнинг руҳи тушиб кетса керак деб ўйлагандим.

Агарда футболчи бўлганимда бугунги йигитларимдек ўйин кўрсата олмасдим. Биз "Ливерпуль" билан тарихдаги энг зўр курашни давом эттиряпмиз. "Ливерпуль"нинг таркиби ҳаётимда кўрган энг кучлиларидан бири", - деди Гвардиола.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: ВВС