Гвардиола: "Агар яна 1-2 та ғалабага эришсак, умумий босқични кучли саккизликда якунлаймиз"

Sherzod Nurmatov
6 ноя 2025
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Чемпионлар Лигасининг 4-тур ўйинида "Боруссия" Дортмунд устидан қозонилган 4:1 ҳисобидаги ғалабаси ҳақида фикр билдирди.

"Ўйинчиларим катта ҳурматга сазовор. Биз "Байер"га қарши кейинги ўйинимиз олдидан яхши ҳолатдамиз. Агар яна бир-иккита ғалабага эришсак, "Сити" кучли саккизликка киришга жуда яқин бўлади.

Ҳар сафар матбуот анжуманига кирганимда, Ҳоланд қандайдир рекордни янгилайди. Мен у учун хурсандман. Эрлинг бунга лойиқ. Унинг атрофида қанча кўп яхши футболчилар, унга шунча енгиллик яратилади. Одатда топ-клубларда шунақаси рўй беради. Яхши ўйинчилар барчанинг салоҳиятини оширади", – деди Гвардиола.

"Манчестер Сити" Чемпионлар Лигаси умумий жадвалида 10 очко билан тўртинчи ўринга кўтарилди, "Боруссия" эса 7 очко билан 12-ўринда бормоқда.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: uefa.com