UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  4 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  12 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  6 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  0 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  11 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  2 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  2 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  4 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  11 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   4

Ғулом Ҳайдар Гулямов: "АГМКга урган голимни қизимга бағишлайман" Янгиликлар

Ғулом Ҳайдар Гулямов: "АГМКга урган голимни қизимга бағишлайман"

Денис Коростиченко устозлигидаги "Локомотив" АГМК билан баҳсда мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди.

Жамоанинг тажрибали футболчиси Ғулом Ҳайдар Гулямов ушбу оқшомда олмалиқликлар дарвозасига чиройли тўп киритди. Мазкур гол амалда ўйинда бурилиш ясади, дея оламиз. Баҳс якунлангач ярим ҳимоячининг фикрлари билан қизиқдик. 


"Учрашувдан олдин кўпчилик рақиб жамоанинг имкониятларини юқори баҳолаганди. Лекин кўряпсизки, мавсум стартида кутилмаган натижалар кузатилмоқда. Кейинчалик жамоалар ўз ўрнини топиб олиши мумкин. АГМК билан ўйинга келсак, икки жамоа бир-бирига қарши муносиб тўп тепди. Томошабинлар зерикиб қолишмади. Кимдир катта устунликка эга бўлгани йўқ. АГМК футболчилари бизга нисбатан кескинлик кўпроқ яратди. 

Узоқдан гол уриш мураббий томонидан айнан бир футболчига айтилмайди. Буни вазият тақозо қилди. Аслида ҳимояга кўпроқ ёрдам берганим учун бундай вазиятлар кам бўлади. Голимни кичкина қизимга бағишлайман",- дейди Ғулом Ҳайдар Гулямов.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди




Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика