

"Обод” жамоаси билан бўладиган ўйинга тайёргарликни кечадан бошлаб юбордик. “Локомотив”га қарши қолдирилган 20-тур баҳсида мағлуб бўлганимиздан сўнг мураббийимиз биздан жуда ҳам қаттиқ хафа бўлган кўринади. Машғулотларда ҳам қаттиқ гапириб вазифалар бермоқда. Ўзимиз хато қилганимизни англаган ҳолда Хомяков бизга юклаётган машқларни ва кўрсатмаларни бор кучимиз билан адо этмоқдамиз.
Биринчи даврада “Обод” клубини йирик ҳисобда мағлуб этганимизни инобатга олмаган ҳолда тайёргарлик кўряпмиз. Чунки “Обод” ўз уйида кўплаб жамоаларни муҳим очколардан маҳрум қилмоқда”, - дейди “Машъал” жамоаси футболчиси Ғулом Ҳайдар Ғуломов.
Жаҳонгир Сотволдиев



