UZ

Сўнгги янгиликлар

14:28Ўзбекистон Суперкубоги. Тарихдаги илк учрашув ва қолган тўқнашувларда қандай натижалар қайд этилган? Кимлар майдонга тушган?  0 13:36"Интер" Саудия Арабистонидаги ўйинчига кўз тикди  1 12:48Суперлиганинг 3-туридаги ҳакамлик таҳлили: "Пахтакор" – "Навбаҳор" ва "Насаф" – "Динамо" ўйинларидаги хатолар ҳамда баҳсли қарорлар  15 12:17Мауро Бразил — Суперлигада дебют қилган илк уругвайлик футболчи  5 11:52Эндрик "Реал"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  12 11:15"Интер" "Рома" юлдузини трансфер қилмоқчи  1 10:40Расмус Хойлунднинг "Наполи"даги келажаги маълум  1 10:12Спалеттининг "Ювентус"даги келажаги маълум  0 09:43"Ливерпуль" "Реал"дан икки ўйинчини 120 миллион еврога сотиб олиши мумкин — TEAMtalk   11 09:15Моддий манфат йўлида EЧЛ 25 йиллик ҳамкорликдан сўнг "Adidas" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  2 08:46"Агар очколарни йўқотсак, ҳамма нарса тугайди". Гвардиола — "Вест Хэм"га қарши ўйин ҳақида  3 08:20Португалия терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун меҳмон либослари суратлари пайдо бўлди  3 07:52Осиё кубоги. Бугун аёллар терма жамоамиз ЖЧ йўлланмасини қўлга киритишлари мумкин  8 05:53Ироқ чемпионати. Темировнинг бенефисига айланиб кетган баҳсда "Арбил" навбатдаги ғалабасини қўлга киритди  11 01:214 йўқотиш ҳақида Тудор: "Бунинг учун ҳам йиғлаш, ҳам курашиш керак"  5

"Гулистон" Биринчи лигада иштирок этади Янгиликлар

"Гулистон" Биринчи лигада иштирок этади

Клуб ПФЛ рўйхатидан ўтди ва лига томонидан жамоанинг қатнашувчилар рўйхатига қўшилгани тасдиқланди.

"Ҳозирда жамоамиз янги мавсумга тайёргарликни режадагидек давом эттирмоқда. Ўтган ҳафтада "Сўғдиёна"га қарши назорат учрашувида майдонга тушди. Тайёргарлик режасидан яна бир нечта назорат ўйинлари ўрин олган. Бу ҳақда албатта расмий каналда хабар берамиз. 

Катта мақсад ва вазифалар билан янги мавсумга пухта ҳозирланаётган жамоамиз 2027 йилда Про лигада иштирок этиш учун потенциал номзодлардан бири ҳисобланади. Профессионаллик сари ҳаракат қилаётган "Гулистон" футбол клуби таркибни кучайтириш, маҳаллий иқтидорли ўйинчиларни жамоага жалб қилиш йўлида босқичма-босқич ҳаракат қиляпти. Селекция ишлари давом этмоқда. Тез орада клуб сафига қўшиб олинган янги ўйинчилар ҳақида батафсил маълумотлар берамиз.

Айни вақтда Гулистон шаҳридаги "Марказий" стадионида таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Шу боис жамоамиз янги мавсумни Янгиер шаҳрида ўтказади. Клуб ҳозирда айнан шу ерда машғулотларни кунига икки маҳалдан олиб бормоқда. Мавсум стартига қадар клуб таркибни сезирарли ва сифатли ўйинчилар ҳисобига кучайтиради ҳамда ўз мақсадлари сари дадил қадам ташлашга ҳозирланмоқда", – дейилади клуб хабарида.

Аввалроқ "Гулистон" қайта тиклангани ва жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилгани маълум қилинган эди. 

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика