

Айни дамда "Гуанчжоу Эвергранд"ни бразилиялик Луис Фелипе Сколари бошқармоқда ва жорий мавсум охирида у клубни тарк этади. Клуб раҳбарияти янги мураббий излашга тушиб кетди ва улар Тухелга эътибор қаратишди.
Олдинроқ, Тухель "Бавария"ни бошқариши мумкинлиги эълон қилинган эди. Немис гранди бошқарув қўмитаси раиси Карл-Хайнц Румменигге келаси мавсумда Тухель Мюнхен клубини бошқариши мумкинлиги эълон қилинганди.



