"Гуанчжоу Эвергранд" Томас Тухелга қизиқиш билдирмоқда

Aslanov Jasurbek
16 окт 2017, 12:30
Дортмунднинг "Боруссия" клуби собиқ бош мураббийи Томас Тухель Хитойнинг "Гуанчжоу Эвергранд" клубини бошқариши мумкин.

Айни дамда "Гуанчжоу Эвергранд"ни бразилиялик Луис Фелипе Сколари бошқармоқда ва жорий мавсум охирида у клубни тарк этади. Клуб раҳбарияти янги мураббий излашга тушиб кетди ва улар Тухелга эътибор қаратишди.

Олдинроқ, Тухель "Бавария"ни бошқариши мумкинлиги эълон қилинган эди. Немис гранди бошқарув қўмитаси раиси Карл-Хайнц Румменигге келаси мавсумда Тухель Мюнхен клубини бошқариши мумкинлиги эълон қилинганди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Kicker