Гризманни ирқчиликда айблашди (+ФОТО)
18 дек 2017 12:04
Янгиликлар
Гризманни ирқчиликда айблашди (+ФОТО)
"Атлетико" ҳужумчиси Антуан Гризманн "Твиттер"га ўзининг 80-йиллардаги афроамерикалик баскетболчи услубидаги суратини жойлаганидан сўнг ирқчиликда айбланди.
Франциялик футболчи афро-парик кийиб олди ва танасига қора ранг суриб олди.
"80-йиллар услубидаги кеча" - деб ёзган франциялик.

Бир қанча вақт ўтганидан сўнг Гризманни кўпчилик ирқчиликда айблай бошлади. Футболчи бу сурат "Гарлем Глобтроттерс"га аталганини айтиб, ўзини оқламоқчи бўлди.
"Ўзингизни босинг, мен "Гарлем" мухлисиман. Бу уларга бўлган ҳурмат" - дейди Гризманн.
Натижада Антуан суратни ўчириб ташлади.
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!
Фикрлар