Гризманн ҳеч қачон терма жамоага қайтмаслигини билдирди

Sherzod Nurmatov
8 ноя 2024
Франция терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Антуан Гризманн термага бошқа қайтмаслигини қатъий оҳангда таъкидлади.

"Ҳаммаси тугаган, мен қайтмайман. Бу импульсив қарор эмасди", – деди Гризманн.

Эслатиб ўтамиз, Антуан Гризманн бу йил Евро-2024дан сўнг терма жамоадаги фаолиятини якунлаганди. У терма либосида 137 ўйин ўтказиб, 44 та гол урган.

Эслатиб ўтамиз, Франция терма жамоаси Миллатлар Лигасининг 2024/25 йилги мавсумида 14 ноябрь, пайшанба куни Исроил терма жамоасига, 17 ноябрь, якшанба куни эса Италия терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Canal Plus