Гринвуд "Марсель" сафида Лига 1даги 3та ўйинда 5та гол урди. Бу ишни сўнгги 50 йилда фақатгина Балотелли қила олганди

Alisher
1 сен 2024
Мэйсон Гринвуд "Марсель" сафида яна гол урди.

Футболчи шанба куни "Тулуза"га қарши Франция чемпионати доирасидаги ўйинда дубль қайд этди.

Гринвуд шундай қилиб, "Марсель" сафида Лига 1 доираидаги дастлабки учта ўйинда бешта гол урди.

Сўнгги 50 йилда фақатгина битта ўйинчи Франция чемпионатининг дастлабки уч турида 5+ гол урганди, гап "Ницца" сафида 2016 йилда бу натижа қайд этган Марио Балотелли ҳақида бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Гринвуд ёзда "Манчестер Юнайтед"дан "Марсель"га ўтди.


AlisherМуаллиф
Манба: Opta