Гринвуд - 1984 йилдан кейин МЮ тарихида 10та гол урган энг ёш футболчи

Mirjalol Normatov
26 янв 2020
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Мейсон Гринвуд Англия Кубоги доирасида "Транмер"га қарши ўйинда гол уришга эришди.

Бу унинг манкунианликлар таркибидаги 10-голи бўлди. Гринвуд ушбу мавсумда АПЛда 4, Европа лигасида 4,Лига Кубоги ва Англия Кубогида 1тадан гол урди.

Шу орқали Гринвуд 1984 йилдан кейин МЮ таркибида 10та гол киритган энг ёш футболчига айланди. У бугун 18 ёшу 117 кунлик бўлиб турибди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal