Грилиш "Манчестер Сити" билан 5 йиллик шартнома имзолайди

Alisher
4 авг 2021
"Астон Вилла" ярим ҳимоячиси Жек Грилиш "Манчестер Сити"га ўтишга яқин.

У "шаҳарликлар" билан 5 йиллик шартнома имзолайди.

Олдинроқ, трансфер нархи 100 миллион фунтни ташкил этиши борасида хабарлар янграган эди. Бу эса 25 ёшли англияликни энг қиммат британиялик футболчи қилади.

Грилиш ўтган мавсум барча мусобақаларда 27та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 12та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: The Guardian