

Зиёфатларни яхши кўрадиган футболчи бир оқшом учун ўн минглаб евро сарфлади.
Британиянинг The Sun газетасининг маълумотига кўра, футболчи бир неча шиша бурбон ва жуда қиммат шампан сотиб олган. Хабар қилинишича, ҳар бир шиша футболчига 3,500 минг еврога тушган. Вегасдаги тунги клубда у бир кечалик ВИП чипталар учун 93 000 евро миқдоридаги маблағ тўлаган. Бу нарх эвазига Греалиш ўзи учун яна 116 шиша шампан олиш ҳуқуқига эга эди.
Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли Грилиш ўтган мавсумда "Манчестер Сити" сафида 39 ўйинда майдонга тушиб, олтита гол урди ва тўртта голли узатмани амалга оширди.



