UZ

Сўнгги янгиликлар

00:00Испания Суперкубоги. "Барселона" ва "Реал" бош соврин учун кураш олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  55 23:58Бундеслига. "Бавария" ўз уйида "Вольфсбург"га 8 та гол урди  4 23:34Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" турнирни тарк этди  28 23:10“Навбаҳор” ўз сафига грузиялик футболчини қўшиб олди, у бунга қадар ҳам Ўзбекистонда ўйнаган  3 22:12Перес: "Жонажон Жиддага қайтдик"  5 21:13Лапорта: "Саудия Арабистони жаҳон футболининг марказига айланмоқда"  3 21:02Эшитдик-да! Бобир Абдихолиқов “Насаф”га қайтмоқда  13 20:55Англия кубоги. "Арсенал" "Портсмут"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Мартинеллидан хет-трик  4 19:41"Реал" янги шартнома бўйича Emirates’дан йилига 100 млн олиши мумкин. Клуб Adidas ва HP’ни ҳисобга олган ҳолда футболкада 300 миллион ҳомийга эга бўлишни хоҳлайди  1 18:35"Ал Иттиҳод" 38 ёшли Бенземага 2028 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилди  2 17:36"Барса”, ПСЖ, "Интер”, "Юве”, "Монако" ва "Порту" клублари россиялик футболчига қизиқмоқда  2 16:58Наманган вилояти ҳокими "Навбаҳор" стадионини кўздан кечирди  14 16:01Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади  79 15:42Хулиан Альварес АПЛга қайтиши мумкин  3 14:58"Манчестер Юнайтед”, "Реал" ва "Арсенал" грециялик футболчи учун даъвогар  1

Григорий Колосовский: "Пахтакор" ғалаба учун ўйнади" Янгиликлар

Григорий Колосовский: "Пахтакор" ғалаба учун ўйнади"

Теглар :  Пахтакор
"Пахтакор" ҳамда "Насаф" жамоалари ўртасидаги учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "шерлар" мураббийи Григорий Колосовский иштирок этди.

"Бугун тенг кучли икки жамоа ўйнади. Иккала жамоа ҳам дурангдан қониқмади деб ўйлайман. ОЧЛ ўйинидан сўнг ортга қайтиш учун бир сутка вақтни кетказдик. Йигитларда бироз толиқиш ҳам бўлди. Бугунги бир очко олдик, демак ишлашда давом этамиз. Бугун "Пахтакор" ғалаба учун ўйнади", - дейди Колосовский.

- Ҳакамлар борасида қандай фикр билдирасиз?

- Бир қатор вазиятлар бўлди. Лекин ҳакамлар ҳақида гапирмайман. Изоҳсиз қолдираман.

- Анвар Солиевни майдонга туширдинглар. Ундай ҳолда Нўъмон Ҳасанов ҳам майдонга тушиши мумкинми? Ёшларга имкон бериш керак эмасми?

- Солиев машғулотлар вақтида ўзини яхши томонлама кўрсата олди. Шу боис бизга гол керак бўлгани учун уни майдонга тушурдик.

- Жамшид Искандеровнинг ўрни билинаяпти...

- Искандеров жамоанинг асосий футболчиси. Унинг йўқлиги албатта бизга қийинчилик туғдирмоқда.

- "Пахтакор" бугун жуда қўпол ўйнади. Бунга қандай қарайсиз?

- Бу сизнинг фикрингиз. Менимча қўпол ўйин бўлмади. Сариқ карточка кўрсатилган вазиятларда ҳам у қадар қўпол ўйналмаганди.

- Никита Рибкинга рақобатчи борми? Уни айбламаяпман, шунчаки унга ўринбосар борми?

- Бу Ўзбекистоннинг муаммоси. Олимпия терма жамоасида ҳам олий лигада ўйнаган дарвозабон йўқ эди. Рибкин машғулотларда яхши ишламоқда. Шу боис айни пайтда жамоамизнинг асосий посбони ҳисобланади.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: -13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика