

- Жаноб мураббий, эртанги учрашув ҳақидаги фикрларингиз...
- Эртага яхши учрашув бўлади. Мусобақани ажойиб бошладик. Иккита учрашув ва гол ўтказмадик.

"Мураббийнинг гапларига қўшиламан. Гол ўтказмасликда давом этишга ҳаракат қиламиз", – деди футболчи Харри Соутар.
- Митчелл Дюкнинг ҳолати ҳақида маълумот берсангиз... Ўзбекистон терма жамоаси билан 2019 йилда ҳам тўқнаш келган эдингиз. 2019 йилги Купер жамоаси ва ҳозирги Катанец жамоасида қандай фарқ бор деб ўйлайсиз?
- Митчелл Дюк жароҳатланган. Биз 2019 йилда Ўзбекистон терма жамоаси билан дуч келганмиз. Биз ўшанда пенальтилар серияда рақибни мағлуб этгандик. Аммо орадан анча вақт ўтди ва жамоалар анча ўзгариб кетди.

- Дарвозамиздан гол ўтказмадик, деб таъкидлаб ўтдингиз. Сизнинг футболдаги фалсафангиз ҳимоявий ўйинми? Ушбу режа билан қанчалик узоққа бора оламиз деб ўйлайсиз?
- Чемпионлик. Менинг фалсафам – ҳужумкор футбол. Мен ҳимоявий ўйнаймиз демайман. Сабаби биринчи навбатда биз тартибли ўйин намойиш этишимиз керак. Биз тўп билан кўп муомала қиламиз. Статистика бунинг исботи.
- Ўзбекистон терма жамоаси олдинги рақиблардан кўра кучлироқ. Ўзбекистонга қарши кечадиган учрашувда жамоангиз қандай қийинчиликларга дуч келиши мумкин?
- Ҳа, Ўзбекистон кучлироқ рақиб. Ўзбекистонда футболга катта инвестиция қилинмоқда. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ёшлар ўртасидаги ЖЧда иштирок этди. U-23 терма жамоаси ҳам жуда кучли. Ўзбекистон давлати футболни ривожлантириб бормоқда. Мен эса фақат ўз жамоам ҳақида ўйлайман. Умумий қилиб айтсак, бутун Осиёда футбол тўхтовсиз ривожланиб бормоқда.
- Австралия терма жамоаси ҳимоявий футбол тарафдори. Ўзбекистонга ҳам иккинчи рақам бўлиб ўйнаш қулай. Эртанги ўйин бироз зерикарли бўлишини тахмин қиляпман. Сизнинг фикрингиз қандай?
- Биз ҳимоявий ўйнайдиган жамоа эмасмиз. Биз икки ой олдин Бангладешга қарши ўйнадик ва 7:0 ҳисобида ғалаба қозондик. Бу ҳимоявий футбол эмас, дўстим. Статистикага қаранг, биз рақиб жарима майдончаси ичида энг кўп пас ўйнаган жамоамиз. Фикрингизга мутлақо қўшилмайман.
- Харри Соутар, ўзбекистонлик қайси футболчининг ўйинини таҳлил қилиб чиқдингиз? Бизда техник жиҳатдан жуда кучли футболчилар бор...
- Ҳа, Ўзбекистонлик ҳужумчилар анча кучли. Бироқ мен ўз ишимни қилишди давом этаман ва ҳеч қайси ўйинчини шахсан таҳлил қилганим йўқ.
- Жамоангиз кейинги босқичга чиқиб улгурди. Эртанги учрашувда таркибда катта ўзгаришлар қиласизми?
- Мен ушбу лавозимга биринчи маротаба келганимдан бери таркиб анча ўзгариб кетди. Шубҳасиз, ўзгаришлар бўлади, аммо тез эмас. Кейинги Жаҳон чемпионатида балки ишларман, балки йўқ. Бироқ авлодлар алмашинуви бу табиий ҳол.




