Гомис "Марсель"да қолиш учун маоши камайишига рози эмас

Aslanov Jasurbek
14 фев 2017
"Марсель" ҳужумчиси Бафетимби Гомис маоши камайишини истамаяпти.

Футболчи "Суонси"га тегишли, "Марсель"да эса у ижарада ўйнамоқда. Франция клуби 31 ёшли францияликни сотиб олишга рози, аммо фақат маошни камайтириш шарти билан.

Гомис Патрис Эвра ва Дмитри Пайетдан кам маош олишни истамайди. Шу сабабли у музокаралар пайтида "Суонси"даги маоши сақланиб қолишини айтмоқчи.

Футболчи ва "оққушлар" ўртасидаги битим 2018 йилнинг ёзида якунига етади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: France Football