Гнабри: “Тоттенхэм” устидан ғалабамиздан “Арсенал” мухлислари роҳатланди деб ўйлайман”

“Бавария” вингери Серж Гнабри “шпорлар” устидан қозонилган 7:2 ҳисобидаги ғалабадан сўнг фикрлари билан бўлишди.

“7:2 ҳисобидаги ғалабани сўз билан ифодалаш қийин. Ўйиндан олдин ҳеч бу ҳақида ўйлай олмасди. Покерга эришиш ҳам ажойиб ҳиссиётлар берди. Ўйлашимча, ушбу ғалабадан “Арсенал” мухлислари ҳам роҳатланди. Биз учун ажойиб натижа”, — дейди Гнабри.

Маълумот учун, Гнабри ўз вақтида “Арсенал” сафида тўп сурган.


Манба: Football London