

Вингер Мюнхен клуби билан келишувни узайтиришни рад этди. Унга йилига 19 миллион евро маошга эга шартнома таклиф қилишди.
"Бавария" раҳбарияти таклифни юқорилатмоқчи эмас. Клубда музокараларни давом эттириш учун режалар йўқ.
Гнабрининг "Бавария" билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Немис клубда 2017 йилдан бери ўйнайди. У жорий мавсум барча мусобақаларда 45та ўйинда майдонга тушиб, 17та гол ва 7та ассист қайд этди.



