

“Бухоро” билан ўйин ўз майдонимизда ўйнаймиз. Бу баҳс ўзига хос дерби десак ҳам бўлади. Рақибимиз бронза учун курашмоқда. Биз эса мавсумни 8-ўринда тугатишни истаймиз. Раҳбарлар ҳам охирги икки учрашувда фақат ғалаба қозониш кераклигини айтишмоқда. Шу боис “Машъал” “Бухоро”га осонгина таслим бўлмайди”, - дейди Ғиёс Комилов.



