

Бу ҳақда клуб офисига Туркманистон футбол федерацияси бош котиби вазифасини бажарувчи Р.Кемджаев номидан чақирув хати келди.
Туркманистонлик футболчилар ЖЧ-2018 саралаши доирасида 8 ва 13 октябрь кунлари Ҳиндистон ҳамда Гуам терма жамоасига қарши майдонга чиқишади. Эслатиб ўтамиз, ён қўшниларимиз тўп тепадиган гуруҳдан шунингдек, Эрон ва Оман терма жамоалари ҳам ўрин олишган.



