Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди

Оқил Абдубарноев
3 май 2024, 00:53
Германия чемпионати вакили "Ингольштадт 04" жамоаси бош мураббий Михаил Кёллнерни истеъфога чиқарди.

Учинчи дивизион клубини мавсум охирига қадар U-19 жамоаси мураббийи Сабрина Виттман бошқариб боради. Бу лавозим уни немис профессионал футболидаги биринчи аёл бош мураббийга айлантиради.

Муваффақиятсиз натижалар ортидан клубдан кетказилган Кёллнер 2023 йилнинг апрелидан бери жамоада ишлаб келаётганди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: t-online.de