Германия терма жамоаси самолёти авариявий қўнишни амалга оширди
09 сен 2021 19:24
Янгиликлар
Германия терма жамоаси самолёти авариявий қўнишни амалга оширди
Бу воқеа Германия футбол иттифоқи (DFB) томонидан маълум қилинди. Улар бу воқеани яна бир чашка қаҳва ичиш учун баҳона, деб ҳазил қилишди.
Кеча Германия терма жамоаси 2022 йилги жаҳон чемпионати саралаши доирасида Исландияни 4:0 ҳисобида мағлуб этди ва тунда Германия сари йўл олди. Бироқ шошилинч равишда Эдинбургга қўнишга мажбур бўлди.
BILD маълумотларига кўра, рейс 7700 авария сигналини узатди. DFB эса самолёт қўнганига сабаб сифатида хавфсизлик профилактик текшируви ўтказилганини келтирди.
"Ҳамма (жамоа аъзолари – таҳририят) тартибли ва сабрли равишда авиация ходимларининг ўз ишларини хотиржам ва профессионал тарзда бажаришини кутишмоқда. Келинг, яна бир чашка қаҳва ичамиз", – дея ҳазил билан жавоб берди Германия футбол иттифоқи матбуот хизмати.
Кейинчалик DFB Эдинбургга захира рейси келганини хабар қилди – ва жамоа Франкфуртга, кейин Мюнхенга жўнаб кетишини айтди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар