Германия терма жамоаси футболчилари жаҳон чемпионлиги учун қанчадан мукофот олишади?

Aslanov Jasurbek
13 дек 2017
Немис футбол иттифоқи Германия терма жамоасининг ЖЧ-2018даги мукофот пули миқдорини эълон қилди.

Бу ҳақда ташкилот расмий сайти эълон қилди.

Германия терма жамоаси футболчилари гуруҳ босқичи ва 1/8 финал учун мукофот пули олишмайди.

Жамоа чорак финалга йўлланмани қўлга киритса, ҳар бир футболчи 75 минг евродан мукофот пулига эга бўлади. Ярим финал учун 125 минг евро, учинчи ўрин учун 150 минг евро, иккинчи ўрин учун 200 минг евродан тўлаб берилади. Агар Германия терма жаомаси мундиал ғолибига айланса немис футбол иттифоқи Россияга йўл олган ҳар бир ўйинчи ҳисоб рақамига 350 минг евро ўтказиб беради.

Германия гуруҳ босқичида Мексика, Швеция ва Жанубий Корея билан ўйнайди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia