Германия таркибига киритилмаган Лерой Сане Топ-5да немис ўйинчилари орасида энг яхшиси

Tolibjon Qosimov
4 июн 2018, 19:06
Бугун Йоахим Лёв Германия терма жамоасининг ЖЧ-2018 учун якуний таркибини эълон қилди.

Бу ҳақда хабар берган эдик.

Кўпчилик учун ана шу таркибга Лерой Саненинг киритилмагани кутилмаган бўлди. Қизиғи, "Манчестер Сити" аъзоси 2017-2018 йилги мавсумда Топ-5 чемпионатларда гол+пас тизими бўйича энг яхши натижа қайд этган немис футболчиси ҳисобланади. 22 ёшли вингер ортда қолган мавсум барча мусобақаларда 14та гол урди ва 19та голли пас берди. Яъни, гол+пас тизимида 33 очко. Бу Топ-5да немис ўйинчилари учун энг яхши натижа.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: twitter.com/OptaFranz