Гэри Невилл: "МЮ чемпион бўлиши учун етарли даражада кучли эмас"

Aslanov Jasurbek
21 окт 2014
"Манчестер Юнайтед" собиқ сардори Гэри Невиллнинг фикрича, клуб бу мавсумда Англия чемпиони бўла олмайди.

Айни дамда Луи ван Гал шогирдлари турнир жадвалида 12 очко билан 6-ўринни эгаллаб турибди.

"МЮ чемпион бўлиши учун етарли даражада кучли эмас. Ван Гал жамоани қайта қуриш учун 3 ой сўраган эди, аммо у ўз кучига ҳаддан ташқари ишониб юборди. Бу иш мураббий ўйлаганидан кўра қийинроқ. У жаҳон чемпионатидаги муваффақиятидан маст бўлиб бу гапларни гапирган. Ўйлашимча, МЮнинг натижалари уни ўзига келтириб қўйди" - дейди Невилл.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: sport-express.ru