Геннадий Кочнев: "УзДонгЖу"га қарши жиддий тайёрландик"

Narzulla Saydullayev
15 май 2016, 12:45
Ўзбекистон биринчилиги 9-туридан ўрин олган “УзДонгЖу” - “Нурафшон” учрашуви олдидан “Нурафшон” бош мураббийи Геннадий Кочневнинг фикрлари билан қизиқдик:
"Биз рақиб ким бўлишидан қатъий назар ҳар бир баҳсга жиддий тайёрларлик кўрамиз.  Шунингдек “УзДонгЖу” жамоасига қарши учрашувга ҳам жиддий тайёргарландик. Бугунги  рақибимиз мусобақа пешқадамларидан бири, бу ўйинга катта эътибор билан қараяпмиз.

Таркибда бироз ўзгаришлар бўлади. Лекин қандай таркиб бўлишидан қатъий назар биз сафарда ўйнаймизми ёки ўз майдонимизда фақат ғалаба учун майдонга тушамиз – дея сўзини якунлади Кочнев.

"УзДонгЖу" матбуот хизмати

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia