Гави — Испания термаси сафида 25 ўйин ўтказган энг ёш футболчи

Omonjon To`xtamirzayev
16 окт 2023, 14:20
Испания термаси аъзоси Гави миллий терма либосида 25 та ўйин ўтказган энг ёш футболчига айланди.

19 ёш ва 67 кунлик хавбек рекордни янгилаб қўйди.

Терма жамоа сафидаги ўйинлар бўйича мутлоқ рекордчи Серхио Рамос ҳисобланади. Эътиборли жиҳати, 19 ёшида Рамос бор йўғи 3 бор терма таркибида майдонга тушган бўлса, Хави ва Иньеста ҳали дебют учрашувини ҳам ўтказмаганди.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia