

Испания термаси айни дамда Грузия билан Евро-2024 саралаши доирасида тўқнаш келмоқда. Испания термаси таркибида ҳаракат қилган Гави жароҳати сабаб биринчи бўлимда алмаштирилди. Учрашувнинг 20-дақиқасида орқа тарафдан зарба қабул қилиб олди ва шифокорлар ёрдамини олди. Шундан сўнг, Гави майдонга қайтди. Бироқ, кейинги эпизодда Гави ўткир бурилишни амалга оширди ва тиззасини жароҳатлаб олди. Шундан сўнг, футболчи тиззасидаги кучли оғриқ сабаб майдонни тарк этди.





