Гарри Кейн ЖЧ-2018 ўйинини ўтказиб юбориши мумкин

Aslanov Jasurbek
6 июн 2018
Англия терма жамоаси ҳужумчиси Гарри Кейн 18 июнь куни Тунисга қарши бўлиб ўтадиган ЖЧ-2018 ўйинида майдонга туша олмаслиги мумкин.

Маълумотларга кўра, Англия терма жамоаси мураббийлар штаби олдинроқ шикастланган форвардни асраб, уни захирада олиб қолиши эҳтимоли катта.

Жароҳат жиддий бўлмасада, инглиз жамоаси мураббийлари Кейнга дам бериши мумкин.

Англия терма жамоаси ЖЧ-2018 гуруҳ босқичида Тунисдан ташқари Панама ва Бельгия терма жамоалари билан ўйнайди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Mirror