Гарначо: "Финалгача ҳар босқичда майдонга тушдим, жамоага ёрдам бердим ва бу ўйинда 20 дақиқа ўйнадим..."
22 май 11:20
Янгиликлар
Гарначо: "Финалгача ҳар босқичда майдонга тушдим, жамоага ёрдам бердим ва бу ўйинда 20 дақиқа ўйнадим..."
"Манчестер Юнайтед" турнирнинг финал учрашувида "Тоттенхэм"га имкониятни бой берди (0:1). Аргентиналик футболчи бошланғич таркибга киритилмади ва иккинчи бўлимнинг 71-дақиқасида майдонга тушди.
"Ҳозир ҳеч кимга осон эмас. Ёмон мавсум. Финалда мағлуб бўлдик ва АПЛда ҳеч бир жамоани ютолмаяпмиз.
Кўп нарса етишмади. Гол урмасангиз, янада фаолроқ ҳаракат қилишингиз керак.
Финалгача ҳар босқичда майдонга тушдим, жамоага ёрдам бердим ва бу ўйинда 20 дақиқа ўйнадим... Билмадим.
Келажакка келсак, мавсумнинг ўзи, клубдаги вазият... Мен ёздан завқ олишга ҳаракат қиламан, кейин нима бўлишини кўрамиз", – деди “Манчестер Юнайтед”нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Алехандро Гарначо.
Воқеага муносабат билдирган Гарначонинг укаси Роберто эса қуйидагиларни айтди:
"Ҳаммадан фарқли ўлароқ тинимсиз меҳнат қилиб, ҳар бир турда жамоага ёрдам бериб, сўнгги 2 финалда 2 та гол уриб, 19 дақиқага майдонга тушиш ва автобус остига отилиш, воу хахахаха".
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар