

Невиллнинг сўзларига кўра, Давид де Хеа, Поль Погба, Маркус Рашфорд, Алексис Санчес, Ромелу Лукаку ва Антони Марсьяль ўйинини кучайтириши керак.
"Бу футболчилар ўз позицияларида энг яхши бўлиши мумкин, аммо улар айни дамда ўз имконияти даражасида тўп тепишмаяпти.
Алексис - унга нима бўлганини билмайман. Рашфорд сўнгги ҳафтада нимага қодирлигини кўрсата олмаяпти. Унда жароҳат борга ўхшайди. Лукаку катта ўйинларда умуман ўзини кўрсатмай қўйган. Погба Жозе Моуринью қўлида ўйнаган Погбага айланиб боряпти. Марсьяль энди жароҳатини даволади, бироқ унинг кайфияти йўққа ўхшаяпти. Де Хеа эса аввалгидек эмас" - дейди Невилл.



