Гари Невилл: “МЮ Роналдусиз яхши ўйнамоқда. У бунга кўникиши ёки кетиши керак”

Eldor Akmurzayev
23 окт 2022
МЮ собиқ ҳимоячиси Гари Невилл Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди.

“Ҳозир Роналдуни илк дақиқаларданоқ майдонга туширишни хоҳлайдиган мутахассислар кўпчиликни ташкил этмайди. МЮ Роналдусиз яхши ўйнамоқда. Улар кўпроқ гол урмоқда ва муҳим очколарни қўлга киритишмоқда. У фаолиятининг якуний қисмига яқинлашмоқда. У бунга кўникиши ёки кетиши керак”, дейди Невилл.

Эслатиб ўтамиз, 37 ёшли португалиялик жорий мавсум АПЛда 8 баҳсда қатнашиб, битта гол урди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Sky Sports