Гари Невилл: "Манчестер Юнайтед" Роналдусиз кўпроқ очко тўплайди"

Iskandarov Abdulaziz
23 окт 2022
"Қизил иблислар" собиқ футболчисидан муносабат.

"Манчестер Юнайтед" ва Англия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Гари Невилл ҳужумчи Криштиану Роналду билан боғлиқ вазият ҳақида ўз фикрларини билдирди. 

- Ҳозир Роналдуни илк дақиқаларданоқ майдонга туширишни хоҳлайдиган мутахассислар кўпчиликни ташкил этмайди. . Жамоа эса усиз яхшироқ. Кўпроқ очко тўплайди. "Манчестер Юнайтед" Роналду ўйнамаган тақдирда ҳам ёмон жамоа эмас",- дейди Невилл Sky Sports нашрига

Эслатиб ўтамиз, Эрик Тен Хаг шогирдлари кеча АПЛнинг навбатдаги турида меҳмонда "Челси" билан 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. 


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Sky Sports