


Гари Нэвилл бу танаффусда АҚШда ҳордиқ чиқарган Рэшфорд ва Каземиро ҳақида:
"Сизда 4 кунлик дам олиш бўлса-ю, лекин жамоа ёмон ўйин кўрсатаётган ва янги мураббий келган пайт 12 соат жетлаг учиш мақсадга мувофиқми?
Бу футболда мақбул бўлиб қолдими? Охирги ўйинимга 15 йил бўлди: жамоадошларимдан кимдир шундай қилса, унга шундай савол берардим: "Улар яқинда ўйинимиз борлигини билишадими ўзи?"
Пол Скоулз унинг фикрларига қўшилди:
"Рэшфорд ҳам мавсумни унчалик яхши бошлагани йўқ. Премьер-лигада 14-ўриндамиз, бизда катта муаммолар бор. Менимча, бундай шароитда ҳеч биримиз (собиқ ўйинчилар) Штатларда кўриниш бермасди".



