

"Ҳисоб 2:1 қолганида бизга осонроқ бўларди. Меҳмондаги гол бу баҳсда муҳим аҳамият касб этиши мумкин. Нима бўлишидан қатъий назар бунга ёпишиб олмаслигимиз керак. "Ливерпуль"дан намуна олишимиз лозим" - дейди Гамейро.
"Ливерпуль" "Камп Ноу"да бўлиб ўтган Чемпионлар лигаси ярим финал илк ўйинида 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган эди. "Қизиллар" жавоб учрашувида 4:0 ҳисобида ғалаба қозониб, финал йўлланмасини нақд қилишди.



