

"Тоттенҳэм"дан "Галатасарой"га ижарага берилган ярим ҳимоячи Танги Ндомбеле ортиқча вазн билан боғлиқ муаммолар туфайли жамоадан четлаштирилди.
Турк жамоаси Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган "Бавария"га қарши ўйиндан кейин (1:3) Ндомбеле ярим тун меҳмонхонада бургер, фри ва кола буюртма қилган. Бундан хабар топган мураббий Окан Бурук футболчининг вазни 75 килограммга тушгунга қадар уни машғулотлардан четлаштирилганини маълум қилган. Айни дамда Ндомбеленинг вазни тахминан 82 килограммни ташкил этади.
26 ёшли ярим ҳимоячи "Галатасарой" сафида 7 та ўйинда майдонга тушиб, самарали ҳаракат амалга ошира олмади.



