Габриэль Жезус янги йил оқшомида майдонни кўзида ёш билан тарк этди ФОТО

Narzulla Saydullayev
31 дек 2017
АПЛ 21-турида "Манчестер Сити" сафарда "Кристал Пэлас" билан ўйнади.

Бу ўйиннинг биринчи таймида «Манчестер Сити» ҳужумчиси Габриэл Жезус жароҳат олди.

Бразилиялик футболчи майдонга ноқулай йиқилгач яна майдонга тушди. Аммо бир неча дақиқадан сўнг ўйинни давом эттира олмаслигини билдириб майдонга ётиб олди.

Габриэлнинг ўрнига Серхио Агуэро майдонга тушди. Жезус майдонни кўзида ёши билан тарк этди.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia