

“Шаҳарликлар” сафида голлардан бирига Габриэл Жезус муаллифлик қилди. Натижада бразилиялик ҳужумчи “Сити” сафида 8 та ўйинлик голсиз cериясига якун ясади (бундан ташқари футболчи Бразилия терма жамоасидаги сўнгги 2 та ўйинида ҳам гол ура олмаган). Жезус сўнгги бор 8 ноябрда “Ливерпуль”га гол урганди.



