

- Деярли ярим жамоа касал бўлиб қолгани шубҳали, - дейди Камачо. - Биз меҳмонхонада овқатни кутмай ресторанга бордик. Ўйин вақтида жамоам жуда холсиз эди. Меҳмонхонадаги овқатга ишонмайдиган футболчиларим кўп эди. Бундан ташқари мураббийлар штабидагилар ҳам азият чекишди. Марокаш терма жамоаси кучли, аммо биз заҳарланган эдик. Учрашувдан бир кун олдин биз машғулот учун тўп сўрадик, аммо бизга оддий тўп беришмади. Габон футбол Федерацияси буни ФИФА билан гаплашиб олади.




