

Бу ҳақда Германия Футбол Федерацияси хабар берди.
Германиялик мутахассис 1 февралдан бошлаб янги лавозимида иш бошлайди. Бирхофф Германия терма жамоасидаги 18 йиллик фаолиятидан сўнг декабрь ойи бошида лавозимни тарк этганди.
"Асосий мақсад – бутун Германия кўмагида муваффақиятли Евро-2024 учун пойдевор қўйиш", – дейилади пресс-релизда.



