

Қўшниларимизга қарши ҳар икки ўйин Тошкентдаги "Ёшлик" спорт саройида бўлиб ўтади. Учрашувлар 17:00да бошланади.
Бўлажак ўйинлар Ўзбекистон футзал термаси учун Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида ёпиқ иншоотларда бўлиб ўтадиган 2017 йилги Осиё ўйинларига тайёргарлик вазифасини ўтайди.
Маълумот учун, Ашхободдаги Осиё ўйинлари шу йилнинг 17–27 сентябрь кунлари ўтказилади.
Барча ишқибозларни терма жамоани қўллаб-қувватлаш учун таклиф этиб қоламиз.



