Футзал. Парагвай терма жамоаси Тошкентга етиб келди
06 сен 2024 10:27
Янгиликлар
Футзал. Парагвай терма жамоаси Тошкентга етиб келди
Юртимиз мезбонлик қиладиган футзал бўйича Жаҳон чемпионати иштирокчи терма жамоаларининг мусобақага ташрифи давом этмоқда.
Бугун, 6-сентябрь куни Парагвай миллий терма жамоаси Тошкентга етиб келди.
ЎФА ва маҳаллий ташкилий қўмита вакиллари Парагвай миллий терма жамоаси делегацияни кутиб олди ҳамда одатга кўра меҳмонларга эсдалик совғаси сифатида миллий дўппимиз совға қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Парагвай “А” гуруҳидан ўрин олган бўлиб, 2-турда Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Учрашув 17 сентябрь куни, соат 20:00 да “Ҳумо Арена”да старт олади.


Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар