Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди
18 июл 2016 17:20
Янгиликлар
Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди
Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугундан яна машғулотларга киришди.
27 июндан 11 июлга қадар ёш ва терма жамоага номзод янги ўйинчилар билан йиғин ўтказилган эди. ЎФА раҳбарияти ана шу йиғинни яна беш кун давом эттиришга қарор қилди. Хосе Мария Мендез машғулотларни жума кунига қадар олиб боради, шундан сўнг футзалчиларга қисқа муддатли дам берилади.
Машғулотлар кунига икки маҳалдан олиб борилмоқда.
Йиғинда қатнашаётган ўйинчиларни яна бир бор эслатиб ўтамиз.
Дарвозабонлар: Акмал Хазратқулов, Шавкат Ибрагимов, Равшан Элибоев.
Ўйинчилар: Дилшод Ирсалиев, Нодир Элибоев, Дилшод Раҳматов, Илҳом Хамроев, Элдор Ҳошимов, Даврон Абдураҳмонов, Алан Аминов, Сирожиддин Маҳмудов, Машраб Одилов, Дилмурод Шавкатов, Илҳом Ражабов, Тоҳир Абдураззоқов, Саид Ризо Миршарофов, Акбар Усмонов.

Ўхшаш янгиликлар
15:49
2025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади" 0
championat.asia
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?
Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!
"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда
Фикрлар