Футзал. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тайланддаги халқаро мусобақада иштирок этади
28 июн 2018 15:40
Янгиликлар
Футзал. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тайланддаги халқаро мусобақада иштирок этади
Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан юртимизда футбол билан биргаликда футзални ҳам ривожлантириш учун бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг машғулот ва йиғинлар ўтказиши, халқаро мусобақаларда иштирок этиб, тажриба тўплаши учун барча шароитлар яратиб бериляпти.
Шу йилнинг 20-23 октябрь кунлар Тайландда футзал бўйича "Thailand 5 Futsal Tournament 2018" мусобақаси бўлиб ўтади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси мазкур Халқаро мусобақада иштирок этадиган бўлди.
Мусобақада Ўзбекистондан ташқари Тайланд, Хитой ва Мозамбикнинг футзал бўйича миллий терма жамоалари ҳам иштирок этишади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар