Футзал. Осиё кубогининг саралаш ўйинлари Қирғизистонда ўтказилади

Mirjalol Normatov
30 дек 2021, 10:45
ОФК 2022-йил Қувайтда бўлиб ўтадиган футзал бўйича Осиё кубоги саралаш босқичининг (Марказий ва Жанубий зона) ўзида қабул қиладиган мамлакат номини эълон қилди.

Унга кўра саралаш баҳслари Қирғиз Республикасида ўтказилади.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси Эрон билан биргаликда 1-саватчадан жой олган.

Вакилларимиз Марказий ва Жанубий зона саралашида иштирок этишади, баҳслар 2022 йилнинг 1-15 апрель кунлари ўтказилади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати