UZ

Сўнгги янгиликлар

19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  0 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  11 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  1 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  3 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  19 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  3 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  4 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  61 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  1 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1 13:32Мареска: "Биз тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни кўрсатдик"  2

Футзал. Олий лига. Мураббийлар қандай фикрда? Янгиликлар

Футзал. Олий лига. Мураббийлар қандай фикрда?

Футзал бўйича Ўзбекистон Олий лигасининг 1-туридан ўрин олган 3-кунги баҳслардан сўнг мураббийлар ўйин ҳақида фикр билдирди.

Абдулла Бўриев ("Бунёдкор" футзал жамоаси бош мураббийи):

- Қийин ўйин бўлди. "Насаф" бизнинг жамоа учун доим ноқулай рақиб бўлиб келган. Улар кеча қўлга киритилган 1 очкодан руҳланиб, бугун янада кучлироқ ҳаракат қилишди. Аммо, кетма-кет учралган икки мағлубиятдан сўнг бизга ҳам ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди. Келгуси баҳсларда йўл қўйилган хатолардан хулоса чиқариб, янада яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз.


Алишер Юсупов ("Насаф" футзал жамоаси бош мураббийи):

- Ёмон ўйин бўлмади. Бироз омад ҳам келмади. Футзалчиларимизда тажриба камроқ эканлиги боис, оддий вазиятларда ҳам гол ўтказиб юбордик.


Фарҳод Мираҳмедов ("Локомотив" футзал жамоаси мураббийи):

- Кеча кучли рақиб устидан йирик ҳисобда ғалабага эришдик. Балки, шу боисдан йигитлар бугун бироз хотиржамликка берилишди. Доим рақибни ҳурмат қилиб, ҳар бир учрашувга жиддий тайёргарлик кўриш керак.


Фарруҳ Зокиров ("Нефтчи" футзал жамоаси бош мураббийи):

- "Локомотив" яхши шаклланган жамоа. Кеча ҲУАХИН-Жиззах устидан ғалаба қозонди. Йигитларга концентрацияни йўқотмаслик кераклигини уқтирган эдим. Ўз имкониятларимиздан максимал фойдаландик, деб ўйлайман. Жамоамнинг ўйини аста-секинлик билан ривожланиб бормоқда.


Баҳодир Аҳмедов (ҲУАХИН Жиззах бош мураббийи):

- Бугунги ўйин жуда ҳам қийин бўлди. Икки яхши жамоа ўзаро баҳс олиб борди. Вазиятлардан унумли фойдаланиб, ғалаба қозондик. Олмалиқ жамоасига раҳмат айтман. Жуда яхши ўйин кўрсатишди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика