Футзал. Олий лига. Куннинг марказий ўйинида "Ҳуахин Жиззах" АГМКни мағлуб этди

Aslanov Jasurbek
11 окт 2021
Фарғона шаҳрида янги, замонавий тарзда қад ростлаган “Само” спорт мажмуасида футзал бўйича 25-маротаба ташкиллаштирилаётган мамлакат чемпионатининг Олий лигасига старт берилди.

Турнинг учинчи кунги баҳсларида шиддатли курашларга бой бўлди. Жумладан, "Локомотив" — "Нефтчи" тўқнашуви жанговар руҳда кечди ҳамда якунда "темирйўлчилар" қийинчилик билан 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Яна бир муросасиз баҳсда эса "Насаф" "Бунёдкор"га 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Куннинг марказий ўйинида "Ҳуахин Жиззах" АГМКни 4:2 ҳисобида мағлуб этди.


ЛОКОМОТИВ — НЕФТЧИ 4:3

Голлар: Акбар Усмонов (4, 16) , Максим Гуляев (14), Машраб Одилов (33) — Диёржон Каримов (7), Илҳомжон Абдуғаниев (8), Диёржон Каримов (20).

НАСАФ — БУНЁДКОР 2:3

Голлар: Санжарбек Элмаматов (23), Ойбек Полвонов (40) — Муҳаммадбобур Раҳмонбердиев (1), Мирзоҳид Хайдархўжаев (18, 22).

АГМК — ҲУАХИН ЖИЗЗАХ 2:4

Голлар: Музаффар Аҳаджонов (32), Суннатулла Жўраев (37) — Шаҳзоджон Саъдиев (8 автогол), Илҳомжон Ҳамроев (14), Ҳусниддин Нишонов (21), Дилшод Раҳматов (38)


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia