Футзал. Феруз Фахриддинов: "Иккала ўйинда ҳам қийин ғалабани қўлга киритдик"
08 мар 2017 11:41
Янгиликлар
Футзал. Феруз Фахриддинов: "Иккала ўйинда ҳам қийин ғалабани қўлга киритдик"
Қаршининг "Дўстлик-AIN" жамоаси "Максам-Чирчиқ"ни иккинчи баҳсда ҳам кичик ҳисоб (3:2)да мағлуб этди ва ярим финалга йўл олди. Жамоаларнинг кечаги ўйинидан кейин қаршиликлар аъзоси Феруз Фахриддиновнинг фикрлари билан қизиқдик.
"Биз учун ҳар иккала ўйин ҳам қийин ўтди. Бугунги учрашувда ҳатто имкониятни бой бериб қўйишимиз ҳам мумкин эди. "Максам-Чирчиқ" жамоаси плей-оффга жуда яхши тайёргарлик кўрган. Шунинг учун иккита учрашувда ҳам жуда қийин ғалабаларни қўлга киритдик. Йигитлар борларини бериб кейинги босқичга чиқишга ҳаракат қилишди. Бунинг учун уларга раҳмат айтаман. Насиб қилса, ярим финалда ҳам ижобий натижа қайд этишга интиламиз. Ўйинимиз ҳозиргидан яхшироқ чиқиши учун машғулотларда ҳали кўп ишлаймиз", - дейди Фахриддинов.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар