UZ

Сўнгги янгиликлар

01:15АПЛ. "Арсенал" – "Астон Вилла" , "Манчестер Юнайтед" – "Вулверхэмптон" (онлайн ҳисоб)  9 00:56Саудия Арабистони. "Ал Насср" мавсумда илк бор очко йўқотди. Роналду 957-голини урди  0 00:29Ўзбекистон U-21 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Қатар U-23 термасига ютқазди  1 00:14Ироқ. "Аманат" Бахтиёр Қосимовнинг дубли эвазига "Ал Шорта"ни мағлубиятга учратди  0 00:06АПЛ. ​"Челси" – "Борнмут". Таркиблар аниқ!  2 23:29"Ман Сити"га ўтаётган Семеньонинг трансфер суммаси ва маоши маълум  0 22:40"Манчестер Сити" ҳимоячиси "Вест Хэм"га ўтишни истамади  0 22:15Куртуа "Реал"нинг декабр ойидаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 21:42Деклан Райс жароҳат сабаб "Астон Вилла"га қарши ўйнамайди  4 21:05Футболда 2026/2027 йилги мавсумдан бошлаб "Арсен Венгер офсайди" жорий этилиши мумкин  12 20:40Иньяки Уильямс Испания Суперкубоги ҳақида: "Саудия Арабистонида ўйнаш - жуда ёқимсиз"  1 20:18"Ғазалкент" 13 нафар футболчи билан шартнома тузилганини эълон қилди, улар орасида Ўзбекистон U-18 терма жамоаси аъзоси ҳам бор  3 20:04Анвар Ғофуров: "Чемпионликни муносиб ҳимоя қилиш учун барча куч ва маҳоратимизни ишга солишга тайёрмиз"  4 19:40Слот: "Янги футболчиларга қилинган барча харажатлар ҳам самарали бўлмади"  4 19:14Артета "Астон Вилла" билан ўйин олдидан: "Бизни ҳақиқатан жуда қийин ўйин кутмоқда"  16

Футзал. Фарғонада мавсум старт олди Янгиликлар

Футзал. Фарғонада мавсум старт олди

Теглар :  ФутзалНефтчи
6 апрель куни “Нефтчи” ПФК академиясининг ёпиқ мажмуасида футзал бўйича мамлакат чемпионат баҳслари старт олди.

Ўйин аввалида очилиш маросими ўтказилди.

 

Унда сўзга чиққан Фарғона ФА вице-президенти Тоҳир Кападзе барчани мавсум бошлангани билан табриклади ва жамоаларга омад тилади. Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси мадхияси янгради.

 
Ўйин жуда шиддатли кечди. Тезкор ҳужумлар, хавфли зарбалар ва умуман олган хаяжонли лаҳзалар бой беллашувга гувоҳи бўлдик дейиш мумкин. “Нефтчи” ҳам “Локомотив” ҳам тинимсиз ҳужумлар ёмғирини “ёғдиришди”.

 
Учрашувда Ғулом Мамажонов “Нефтчи” фойдасига ҳисобни очиб берди. Иккинчи бўлимни охирига келиб “Локомотив” мазкур тўпга жавоб қайтарди. Айтиш керакки, ҳисоб тенглашгач меҳмонлар ҳужумлари сони янада ортди. Бироқ Фаррух Зокиров бош мураббийлигидаги фарғоналиклар биргина қарши ҳужумда рақибни жазолаб ғалаба тўпини киритишди. Якуний ҳисоб 2:1. “Нефтчи” илк ўйинда “Локомотив”дан устун келди. 7 апрель куни мазкур жамоаларнинг жавоб баҳси ўтказилади. Ушбу рақобат ҳам соат 18:00га белгиланган.

“Нефтчи” матбуот хизмати

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика