UZ

Сўнгги янгиликлар

09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  0 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  2 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  3 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1 02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  8 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  1 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  1 00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  9 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  4 23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  1 22:55Аморим Фергюсоннинг гаплари ҳақида фикр билдирди  4 22:31"Қизилқум" 22 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  0

Футзал. Эртага Ўзбекистон Тошкентда тўрт карра Осиё чемпионига қарши ўйнайди Янгиликлар

Футзал. Эртага Ўзбекистон Тошкентда тўрт карра Осиё чемпионига қарши ўйнайди

Футзал бўйича Осиё Кубоги - 2026 саралаш баҳсларига пухта ҳозирлик кўриш мақсадида Ўзбекистон билан халқаро ўртоқлик учрашувида майдонга тушиш учун Япония миллий терма жамоаси пойтахтимизга етиб келди.

Ўзбекистон — Япония баҳси аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 16 сентябрь куни соат 17:00 да пойтахтимиздаги “Юнусобод” спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Кунчиқар юрт вакиллари мамлакатимизга 15 нафар футзалчи ва 11 нафар делегация аъзолари билан учиб келди.

ЯПОНИЯ ТEРМА ЖАМОАСИ:

Техник директор – Теппеи КОНИШИ
Бош мураббий – Кенсуке ТАКАҲАШИ
Ёрдамчи мураббий – ШунсукеТАНИМОТО
Дарвозабонлар бўйича мураббий – Кеитаро УЧИЯМА
Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий – Тору САТО
Машғулот ўтказувчи мураббий – Рёю УЧИБE
Таҳлилчи – Масааки ҲАЯШИ
Шифокор – Масаки ЮГАМИ
Спорт мураббийлари – Наруто ЁШИДА, Даисуке САВАИ
Жамоа бошлиғи – Шома ТEШИМА

Дарвозабонлар: Фабио ФИУЗА, Такуя УEҲАРА
Майдон ўйинчилари: Артҳур ОЛИВEИРА, Ҳироши ТАБУЧИ, Сора КАНАЗАВА,  Юсеи АРАИ, Такеҳиро МОТОИШИ, Казуя ШИМИЗУ, Шунта УЧИДА, Шунта УЧИМУРА, Кокоро ҲАРАДА, Митсуру НАКАМУРА, Даисуке АО, Кентаро ИШИДА, Шото ЯМАНАКА.


Осиё қитъаси чемпионлигига фақат икки терма жамоа сазовор бўлган: Эрон ва Япония.  Бўлғуси халқаро ўртоқлик учрашувидаги рақибларимиз бу ишнинг уддасидан тўрт марта чиқишган бўлишса, қолган барча Осиё Кубокларида бош соврин Эрон терма жамоасига насиб этган.

Кунчиқар юрт вакиллари, шунингдек, Осиё кубокларида 6 марта кумуш, 2 марта бронза медалларига сазовор бўлишган. Фақат тўртта терма жамоа – Эрон, Япония, Ўзбекистон ҳамда Таиланд Осиё кубокларининг доимий иштирокчилари саналишади. Совриндорлар сафидан жой эгаллашда Эрон ва Япониядан кейинги учинчи ўринда Ўзбекистон миллий терма жамоаси туради. Ҳамюртларимиз тўрт марта Осиё вице-чемпиони, 6 марта бронза медали совриндори бўлган.

Ўртоқлик учрашувидан кейин кунчиқар юрт вакиллари Тожикистон Республикасига учиб кетишади. Улар Душанбе шаҳрида Осиё кубоги-2026 мусобақасининг C саралаш гуруҳида мезбонлар – Тожикистон терма жамоасидан ташқари Макао ҳамда Камбоджа терма жамоаларига қарши баҳс олиб боришади.

Нодир Элибоев шогирдлари эса айнан мана шу муддатда Бишкекда Қирғизистон, Шарқий Тимор ҳамда Фаластин терма жамоаларига қарши F саралаш гуруҳи баҳсларида ўз омадларини синовдан ўтказишади. Саралаш ўйинлари 20-24-сентябрь саналари оралиғида бўлиб ўтади.

Сешанба оқшоми "Юнусобод" спорт мажмуасида Осиёнинг икки етакчи терма жамоаси ўртасидаги навбатдаги баҳс ҳам жуда шиддатли, қизиқарли курашлар остида ўтишига шубҳа йўқ. Келинг, кўринг ва завқланинг! Муросасиз баҳсда терма жамоамизнинг олтинчи ўйинчисига айланинг!
 
Қадрли футзал ишқибозлари, шу ўринда эслатиб ўтамиз, "Юнусобод" спорт мажмуасига кириш мутлақо бепул. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика